Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммадали Искандарий билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш ҳамда сайёҳлар алмашинувини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар мамлакатларнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, ўзаро сайёҳлар оқимини кўпайтириш, тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини ошириш, шунингдек, тиббий туризм йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда Эрон томони ўз фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш бўйича таклиф билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Эрон бозорида кенг тарғиб этиш, икки мамлакатнинг бой тарихий ва маданий меросидан самарали фойдаланиш ҳамда ўзаро сайёҳлар алмашинувини изчил ошириш бўйича келишувга эришилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда корхоналар кўпроқ қайси соҳаларда фаолият юритмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 596,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг иқтисодий...

Больше похожих статей