- Advertisement -
Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Сенат томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, Акмалжон Алижонов, Дилфуза Дададжанова, Дилфуза Жўраева, Ўткир Разиқов, Сардор Раҳмудинов, Муҳиддин Султонов, Жаҳонгир Турдимурадов, Луиза Халитова, Абдусаид Хожиев ва Марат Эргашев Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимига ўн йил муддатга сайланди.
Сенат қароридан сўнг янги сайланган судьялар белгиланган тартибда ўз хизмат вазифаларини бажаришга киришади.

