Техник касбларга талаб ортиб бормоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон меҳнат бозори тез ўзгараётган шароитда техник касбларнинг аҳамияти янада ошмоқда. Сунъий интеллект ва автоматлаштириш ривожи офис йўналишидаги айрим касбларга босим кучайтираётган бир пайтда, амалий касблар барқарор ва талабгир йўналиш сифатида ажралиб чиқмоқда.

NVIDIA компанияси раҳбари Jensen Huang фикрига кўра, яқин йилларда энг кўп талаб қилинадиган касблар сантехник, электр муҳандиси ва пайвандчи бўлади. Унинг таъкидлашича, реал сектор ва инфратузилма билан боғлиқ ишлар инсон меҳнатига эҳтиёжни сақлаб қолади ва ҳатто оширади.

Randstad компанияси ўтказган таҳлилларга кўра, сўнгги уч йил ичида техник мутахассисларга бўлган талаб 27 фоизга ошган. Қурувчиларга эҳтиёж 30 фоизга, пайвандчиларга 25 фоизга, электр муҳандисларига эса 18 фоизга кўпайгани қайд этилган.

Мутахассислар бу тенденцияни тажрибали кадрларнинг пенсияга чиқиши ва ёш мутахассислар етишмовчилиги билан изоҳламоқда. Шу сабабли бозор янги ишчи кучига эҳтиёж сезмоқда.

Таҳлилларга кўра, келажакда айнан амалий кўникмага эга мутахассислар барқарор даромад ва юқори бандлик имкониятларига эга бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори БМТ Қочқинлар бўйича вакили билан учрашди

2026 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар...

Больше похожих статей