«Ўзбекистон темир йўллари» локомотивлари «БОРТ» хавфсизлик тизими билан жиҳозланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

ТМХ таркибига кирувчи «Транстелесофт» компанияси Ўзбекистон темир йўлларининг Ўзбекистон сериясидаги икки юк-йўловчи электровозини «БОРТ» локомотив ҳаракати хавфсизлиги тизими билан жиҳозлади. Ушбу тизим локомотивлар, электр ва дизель поездлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

Локомотивлар Тошкент вилоятида жойлашган «Ўзбекистон» локомотив депосига бириктирилган.

«Транстелесофт» томонидан видеокузатув ва радиостанциялар билан жиҳозланган «БОРТ» тизими етказиб берилди, шунингдек, уни ўрнатиш ва ишга тушириш ишларига техник ҳамроҳлик қилинди. Видеокузатув тизими локомотив кабинаси ва машина бўлимидаги ҳолатларни қайд этади, шу билан бирга ҳаракат йўналиши бўйлаб инфратузилма ва содир бўлаётган воқеаларни ёзиб боради.

Ўзбекистон 0001 электровозида «БОРТ» тизимининг статик ва динамик синовлари муваффақиятли ўтказилди. Синов методикаси Тошкент давлат транспорт университети билан келишилган ва кейинчалик «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан тасдиқланган.

Аввалроқ мазкур тизим Ўзбекистонда фақат ТЭМ2 сериясидаги манёвр локомотивларида қўлланилган бўлиб, ишончлилиги ва кенг функционал имкониятлари туфайли машинистлар эътирофига сазовор бўлган.

«БОРТ» тизими сенсор бошқарувли суюқ кристалли дисплейлар, оддий ва қулай интерфейс ҳамда Ethernet тармоғи орқали юқори тезликда рақамли маълумот алмашиш имконияти каби қатор технологик афзалликларга эга. Тизим ТР ТС 001/2011 техник регламенти талабларига тўлиқ жавоб беради ва саноат хавфсизлигининг энг юқори — SIL 4 даражасига мувофиқ ҳисобланади.

Бугунги кунда «БОРТ» тизими 1520 мм кенгликдаги темир йўллардан фойдаланувчи Қозоғистон, Мўғулистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондаги 800 дан ортиқ тортиш ҳаракат таркибига ўрнатилган.

Модернизация қилинган электровозлар аллақачон эксплуатацияга топширилиб, мамлакат ҳудудида юк ва йўловчилар ташишда фойдаланилмоқда. O‘zbekiston серияси локомотивларида «БОРТ» тизимининг жорий этилиши унинг қўлланилиш доирасини янада кенгайтириш, ташувлар хавфсизлигини ошириш ва локомотив паркини замонавий темир йўл стандартларига мувофиқлаштириш имконини беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Андижонда “Медиа ҳафталик” амалий босқичда давом этмоқда

Андижон вилоятида ўтказилаётган “Медиа ҳафталик” доирасидаги тадбирлар очилиш маросимидан сўнг амалий машғулотлар ва тажриба алмашув сессиялари билан давом этмоқда. Дастур...

Больше похожих статей