- Advertisement -
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида АҚШда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Манба маълумотига кўра, Канада терма жамоасига қарши баҳс 2 июнь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланади. Нидерландия терма жамоасига қарши учрашув эса 8 июнь куни соат 23:45 да старт олади.
Ушбу баҳслар миллий жамоанинг жаҳон чемпионати олдиданги тайёргарлик жараёнининг сўнгги босқичи бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади.

