“Spring Airlines” компанияси Ўзбекистонга янги авиақатновлар йўлга қўйиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Хитойда ўтаётган нуфузли “ITB China” халқаро сайёҳлик кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ҳамда Хитойнинг етакчи хусусий авиакомпанияларидан бири “Spring Airlines” раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда компания президенти ва директори Wang Wei, бош ижрочи директор Zhang Xiuzhi ҳамда директорлар кенгаши раиси Wang Yu иштирок этди. Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги туризм алоқаларини кенгайтириш, янги авиайўналишлар ташкил этиш ва транзит имкониятларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

2004 йилда ташкил этилган “Spring Airlines” Хитойдаги илк хусусий лоукостерлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда авиакомпания Airbus A320 оиласига мансуб 130 дан ортиқ самолётга эга бўлиб, 190 дан зиёд ички ва 50 дан ортиқ халқаро йўналишларда мунтазам қатновларни амалга ошириб келмоқда.

Томонлар музокаралар давомида хитойлик сайёҳлар орасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилиш бўйича қўшма маркетинг лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ҳам кўриб чиқди. Шунингдек, “Spring Travel” платформаси орқали Ўзбекистонни корпоратив мижозлар учун янги ва жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатида таклиф қилиш режалари муҳокама қилинди.

Учрашувда “Spring Airlines” компаниясининг Ўзбекистонга авиақатновларни йўлга қўйиш имкониятлари асосий масалалардан бири бўлди. Келгусида Хитой ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни ташкил этиш ҳамда туризм оқимини оширишга хизмат қилувчи янги авиайўналишларни ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилишича, компания арзон авиачипталар модели асосида фаолият юритиб, онлайн чипта савдоси, меҳмонхона брон қилиш, трансфер ва виза хизматларини ҳам тақдим этади. Мутахассислар фикрича, мазкур ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Хитой бозоридаги туризм жозибадорлигини ошириш ва мамлакатга келувчи сайёҳлар сонини кўпайтиришга хизмат қилиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Хитой Туризм ассоциацияси ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг йирик туристик ташкилотларидан бири бу China Tourism Association бош котиби Ге Лэй...

Больше похожих статей