Миллий терма жамоа жаҳон чемпионатига тантанали кузатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатига кузатишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Тадбир аввалида миллий терма жамоа аъзолари майдонда саф тортди. Давлат раҳбари стадионга йиғилган футбол мухлислари, спорт жамоатчилиги ва терма жамоа вакилларини мамлакат футболи тарихидаги муҳим воқеа билан табриклади.

Таъкидланишича, миллий терма жамоанинг АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиши ўзбек футболи тарихидаги энг муҳим саҳифалардан бири ҳисобланади.

Маросимда футболчиларнинг мамлакат спорт ҳаётидаги ютуқлари алоҳида эътироф этилди. Миллий терма жамоа аъзолари, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига халқ номидан миннатдорлик билдирилди.

Футбол мухлисларининг жамоага бўлган меҳри ва садоқати ҳам юқори баҳоланди. Қайд этилишича, мухлислар ғалаба ва синовли паллаларда ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Айниқса, фан-клублар фаолияти алоҳида эътироф этилиб, улар миллий жамоанинг ҳақиқий “ўн иккинчи ўйинчиси”га айлангани таъкидланди.

Тадбирда мамлакатда спорт соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Кейинги йилларда ҳудудларда замонавий спорт иншоотлари барпо этилгани, профессионал футбол академиялари ташкил этилгани ва Миллий футбол маркази фаолияти йўлга қўйилгани қайд этилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилгани ҳамда Янги Тошкентда FIFA стандартларига жавоб берадиган 55 минг ўринли стадион барпо этилаётгани таъкидланди. Бу каби лойиҳалар Ўзбекистонда халқаро мусобақаларни қабул қилиш ва спортчиларнинг янги ютуқларга эришиши учун муҳим замин яратаётгани қайд этилди.

Маросим давомида миллий терма жамоа олдида турган вазифаларга ҳам эътибор қаратилди. Футболчиларни жаҳон чемпионати олдидан Португалия, Колумбия ва Конго терма жамоаларига қарши муҳим ўйинлар кутаётгани таъкидланди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Президент Шавкат Мирзиёев миллий терма жамоа аъзолари билан эсдалик суратига тушди. Шундан сўнг концерт дастури намойиш этилди ва миллий терма жамоанинг назорат учрашуви бўлиб ўтди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Марказий банк ва ERGO Analytics ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда мамлакатдаги етакчи мустақил тадқиқот марказларидан бири бўлган ERGO Analytics ўртасида илмий ва академик ҳамкорлик...

Больше похожих статей