Навоийда “Медиа ҳафталиги” якунланди ва янги имкониятлар муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Навоий вилоятида бир неча кун давом этган “Медиа ҳафталиги” тадбирлари якунланди. Ҳафталик доирасида ташкил этилган форум ва мулоқотлар миллий медиа соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш, замонавий контент яратиш ва ахборот маконини ривожлантириш масалаларига бағишланди.

Тадбирнинг сўнгги кунида ўтказилган йирик медиа-форум лойиҳанинг ҳудудий босқичига якун ясаб, миллий ахборот майдонини замон талаблари асосида янгилашга қаратилган қатор амалий ташаббусларни илгари сурди.

Форумда ҳар бир ғоя ва медиамаҳсулот нафақат ички ахборот маконини бойитиш, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи ва нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Тадбир доирасида Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси ҳамда “Алоқабанк” вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ёш контент-мейкерлар, блогерлар ва журналистларни қўллаб-қувватлаш, улар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар муҳокама қилинди.

“Медиа ҳафталиги” давомида назарий билимлар амалий рағбатлантириш билан уйғунлаштирилди. Креатив ёндашув ва фаоллиги билан ажралиб турган 12 нафар контент-мейкер махсус пластик карталар билан тақдирланди. Шунингдек, медиа соҳасида замонавий билим ва кўникмаларини оширган қарийб 200 нафар иштирокчига сертификатлар топширилди.

Ташкилотчиларнинг фикрича, Навоийда ўтган мазкур ҳафталик турли авлод ва қарашдаги медиа вакилларини ягона мақсад атрофида бирлаштирган ижодий майдонга айланди. Илгари сурилган ташаббуслар ва мулоқотлар эса келгусида рақобатбардош ва замонавий миллий медиани шакллантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Йирик карта ўтказмалари ҳақида солиқ органларига маълумот бериш режалаштирилмоқда

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қарор лойиҳасига кўра, фуқаронинг пластик картасига бир ой давомида бошқа шахслардан келиб тушган пуллар...

Больше похожих статей