“Spin-off” корхоналарига грант ажратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда касбий таълим тизими ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги қарор қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатда техникумлар негизида “spin-off” корхоналарини ташкил этиш ва уларни молиявий рағбатлантириш механизмлари жорий этилмоқда.

Қарорга кўра, 2026-йил 1 октябрга қадар ҳар бир туман ва шаҳардаги техникумлар ҳамда нодавлат қўшимча таълим ташкилотларида замонавий касб-ҳунар устахона-лабораториялари ташкил этилади. Ушбу ташаббус ёшларнинг амалий кўникмаларини ошириш ва меҳнат бозори талабларига мос мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.

Мазкур устахона-лабораторияларни ташкил этиш истагини билдирган ташаббускорларга давлат томонидан молиявий ёрдам кўрсатилади. Хусусан, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 200 бараваригача бўлган суммада, 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача фоизсиз ссуда ажратилиши белгиланган.

Шу билан бирга, 2026 йилдан бошлаб тижоратлаштириш салоҳияти юқори бўлган стартап лойиҳалар асосида янги маҳсулот ва технологияларни яратиш мақсадида давлат техникумлари ҳузурида “spin-off” корхоналарини ташкил этишга рухсат берилади.

Бунда қатор муҳим шартлар назарда тутилган. Жумладан, ушбу корхоналар устав фондидаги давлат улушини 5 йил давомида хусусийлаштириш тақиқланади. Шунингдек, таълим муассасалари тасарруфидаги бўш турган бино ва иншоотлар 5 йилгача муддатга ижарага берилиши мумкин.

Қарорда “spin-off” корхоналарини қўллаб-қувватлашнинг яна бир муҳим механизми ҳам белгиланган. Унга кўра, техникум ўқувчиларининг стартап лойиҳаларини амалга ошириш учун Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўмгача грант ажратилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирлар таклиф этилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев урбанизация, шаҳарсозлик ва уй-жой қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга бағишланган тақдимот билан танишди. Муҳокама давомида мамлакат...

Больше похожих статей