Самарқанд наркохавфларга қарши кураш бўйича халқаро форумга мезбонлик қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

20–21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида трансмиллий наркобизнесга қарши кураш ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади.

Тадбир ташкилотчиси сифатида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси иштирок этмоқда. Форумда қарийб 50 та давлат делегациялари, шунингдек БМТ, Интерпол, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Жаҳон божхона ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Форум доирасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ долзарб таҳдидлар муҳокама қилиниб, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Шунингдек, асосий тадбир билан бир вақтда ёшлар саммити ҳам ўтказилади. У ёшларни наркохавфларга қарши курашга жалб этиш ва барқарор антинаркотик маданиятни шакллантиришга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада беш нафар шахс сохта ҳужжатлар орқали 428,8 млн сўм кредит олгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Текширувда беш...

Больше похожих статей