Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш талаблари кучайтирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказишда дори воситаларининг самарадорлигини баҳолашнинг янги тартиби тасдиқланди. Тегишли ҳужжат Ўзбекистон Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтди.

Янги қоидаларга кўра, препаратлар самарадорлиги 12 та халқаро илмий манбалар маълумотлари асосида текширилади. Экспертизани мустақил мутахассислардан шакллантирилган комиссиялар амалга оширади.

Баҳолаш натижаларига кўра, дори воситалари халқаро нашрлардаги тасдиқлар мавжудлигига қараб уч тоифага ажратилади: самарадорлиги исботланган, исботланмаган ва ўрганилмаган.

Экспертиза натижалари очиқ бўлади: улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази сайтида жойлаштирилади.

Янги тартиб дори воситалари сифатини оширишга ҳамда уларнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги устидан назоратни кучайтиришга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда интернет орқали наркотик сотган талабалар қўлга олинди

Тошкентда ИИВ ва ДХХ ходимлари пойтахт олий ўқув юртлари талабаларидан иборат гуруҳнинг интернет орқали наркотиклар тарқатиш фаолиятига чек қўйди....

Больше похожих статей