- Advertisement -
Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги вазият туфайли Ташкент — Дубай — Тошкент йўналишидаги қатор рейсларни бекор қилганини маълум қилди.
Жумладан, 2026 йил 24, 26, 27 ва 29 март кунларига режалаштирилган HY333/334 рейслари амалга оширилмайди.
Йўловчиларга муқобил вариантлар таклиф этилмоқда: авиакомпаниянинг кейинги рейсларига бепул қайта брон қилиш ёки чипталарни сотиб олинган жойда тўлиқ қайтариш имконияти яратилган.

