Кадастр ҳужжатини энди онлайн расмийлаштириш мумкун

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,640участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 104-сон қарорига мувофиқ, кўчмас мулк соҳасида муҳим янгилик амалга ошириляпти — “Кўчмас мулкни комплекс бошқариш ахборот тизими”, яъни “Uzmulk” дастурий маҳсулоти ишга туширилади.

Кадастр агентлиги томонидан яратилган ушбу тизим мобил илова ва веб-сайт кўринишида фуқаролар ва тадбиркорларга хизмат қилади.

“Uzmulk” орқали фойдаланувчилар кадастр паспортини расмийлаштириш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш, мулкни бўлиш, бирлаштириш ва чегараларини белгилаш, манзиллар олиш ҳамда ўзгартириш учун ариза бериш, кадастр ва тарихий маълумотлар олиш, бино схемасини олиш, рақамли хариталарни кўриш, тақиқлар тўғрисида маълумот олиш, ер участкасини хусусийлаштириш, солиқлар тўлаш, коммунал хизматларга уланиш, нотариус хизматларига ёзилиш ва масофадан туриб шартномаларни тасдиқлаш каби кенг қамровли хизматлардан фойдалана олади.

2026 йил 20 июндан янги имкониятлар

Йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб коммунал хизматлар бўйича шартномалар тузиш, электр ва газ таъминоти учун шахсий ҳисоб очиш ҳамда қайта расмийлаштириш ҳам “Uzmulk” тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари бир-бирларини табриклашди​​​​​​​​​​​​​​​​

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туркман халқининг Миллий Лидери, Туркманистон Халқ Маслаҳатининг Раиси Гурбангулы Бердымухамедов билан телефон суҳбати 20...

Больше похожих статей