Ўзбек тадбиркорлари учун Ғарбий Африка бозори очилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Макка шаҳрида ўтказилган Makkah Halal Forum доирасида Ўзбекистон учун муҳим учрашувлардан бири бўлиб ўтди. Форум майдонида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Қурбонов Кот-д’Ивуар Республикаси ишбилармон доиралари билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Кот-д’Ивуар Республикаси томони инвесторлар учун 300 минг гектар ер майдони ажратилганини маълум қилди. Ушбу ерлар 40 йил муддатга давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилиши, асосий йўналишлар сифатида чорвачилик, балиқчилик ва гуруч етиштириш белгилангани қайд этилди. Бу таклиф Ўзбекистон агросаноат компаниялари учун Африка бозорига тўғридан-тўғри кириш, йирик қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини амалга ошириш имкониятини яратиши мумкин.

Шунингдек, Кот-д’Ивуарда озиқ-овқат саноатини ҳалол стандартларига ўтказиш жараёни жадал кечаётгани таъкидланди. Бу эса “ҳалол” минерал ўғитлар, агротехника ва замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларига талаб юқори эканини англатади ва Ўзбекистон маҳсулотлари учун янги экспорт имкониятларини очади. Музокараларда заргарлик буюмларини қўшма ишлаб чиқариш, какао ва кешюни қайта ишлаш ҳамда уларни Марказий Осиё бозорларига етказиб бериш, транзит савдосини йўлга қўйиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. Учрашув якунида мазкур йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни бошлаш юзасидан келишувга эришилди ва яқин вақт ичида аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Маккада бўлиб ўтган ушбу мулоқот Ўзбекистон ва Кот-д’Ивуар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда МДҲ давлатларида ҳаво ҳужумидан мудофаа ва дронларга қарши курашни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия,...

Больше похожих статей