Қозоғистонда Нипаҳ вируси хавфи сабаб чегараларда санитария назорати кучайтирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат чегарасида жойлашган ўтказиш пунктларида санитария-карантин назоратини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чоралар Ҳиндистонда Нипаҳ вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг кескинлашиши ортидан жорий этилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда Ҳиндистонда касаллик тарқалишини чеклаш бўйича маҳаллий ҳокимиятлар томонидан қатор санитария ва профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан Қозоғистон ҳудудига инфекция кириб келишининг олдини олиш мақсадида чегара назорати кучайтирилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Нипаҳ вирусини юқори хавфли патогенлар рўйхатига киритган. Мутахассислар таъкидлашича, ушбу вируснинг хавфли томони шундаки, ҳозирча унга қарши махсус даволовчи дори воситалари ёки вакцина ишлаб чиқилмаган.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш идоралари санитария талабларига қатъий амал қилиш, шубҳали ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли хизматларга хабар бериш муҳимлигини қайд этмоқда. Назорат чоралари эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда давом эттирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1-Майдан 1hls “10 минг қадам” иловаси яна тикланади

Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб аҳоли ўртасида оммалашган “10 минг қадам пиёда” ташаббуси қайта йўлга қўйилади. Лойиҳа доирасида Соғлом турмуш тарзи...

Больше похожих статей