3.9 C
Узбекистан
Пятница, 30 января, 2026

Президентнинг Туркияда расмий ташрифи якунланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.

Анқара шаҳрида бўлиб ўтган ташриф давомида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар ўтказилди, шунингдек, икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Музокаралар якунида ўзбек-турк ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлардан иборат салмоқли пакетни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун берган баёнотларида Ўзбекистон ва Туркия етакчилари ўтказилган музокаралар ҳамда эришилган келишувларга баҳо бердилар.

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Хатай вилоятида Ўзбекистон томонидан барпо этилган «Ўзбекистон» турар жой мажмуасини фойдаланишга топшириш, шунингдек, Истанбул шаҳрида ўзбек мактаби қурилишига старт бериш маросимларида ҳам иштирок этдилар.

Ташриф дастури якунланганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти рафиқаси билан бирга Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. «Эсенбоға» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

31 январь куни учун об-ҳаво прогнози

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 30 январь соат 20:00 дан 31 январь соат 20:00 гача республика ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Тошкент шаҳрида...

Больше похожих статей

×