Анқарада Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,680участниковПодписаться
- Advertisement -

Анқара шаҳридаги Туркия Республикаси Президенти қароргоҳи — Оқсаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарини Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған шахсан кутиб олди.

Маросим чоғида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президентлар шоҳсупага кўтарилиб, ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Туркия давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашдилар.

Расмий маросимдан кейин давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

22 апрелдан мобил иловадан фойдаланиш учун унга уланган телефон рақами айнан ўша шахс номида бўлиши керак

22 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда мобил иловалардан фойдаланиш тартибига муҳим ўзгартиш киритилади. Янги талабга кўра, фойдаланувчининг телефон рақами унинг шахсий...

Больше похожих статей