30 январга кунига об-ҳаво прогнози

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 29 январ соат 20:00 дан 30 январ соат 20:00 гача Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 3–5 даража совуқ, кундузи 3–5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши ва йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин. Кечаси ҳарорат 5–10 даража совуқ, айрим ҳудудларда 15 даражагача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида, шунингдек Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда ёмғир, туман ва йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 2–7 даража илиқ атрофида бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво нисбатан илиқроқ бўлиб, кундузи 5–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.

Республика тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши, туман ва йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. 29–30 январ кунлари тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжуд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1-Майдан 1hls “10 минг қадам” иловаси яна тикланади

Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб аҳоли ўртасида оммалашган “10 минг қадам пиёда” ташаббуси қайта йўлга қўйилади. Лойиҳа доирасида Соғлом турмуш тарзи...

Больше похожих статей