Шароф Рашидов мемориал музейи 2026-йил 31 августгача ёпилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззах шаҳрида жойлашган Шароф Рашидов ёдгорлик мемориал музейи реконструкция ва техник янгилаш ишлари муносабати билан вақтинча фаолиятини тўхтатади.

Маданий мерос агентлиги маълумотига кўра, Шароф Рашидов номидаги халқаро жамоат фонди Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда музейни модернизация қилиш ҳамда замонавий мультимедиа ускуналари билан жиҳозлаш бўйича давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳа доирасида бинонинг ички ва ташқи қисмларида реконструкция ишлари, шунингдек, техник янгилаш режалаштирилган.

Шу муносабат билан музей 2026 йил 19 январдан 31 августга қадар ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлади. Барча ишлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги вилоят маданий мерос бошқармаси назорати остида олиб борилади.

Модернизация ишлари якунланганидан сўнг музей замонавий талабларга мос ҳолда қайта очилиши, интерактив мультимедиа технологиялари жорий этилиши ва янги экспозициялар тақдим этилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1-Майдан 1hls “10 минг қадам” иловаси яна тикланади

Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб аҳоли ўртасида оммалашган “10 минг қадам пиёда” ташаббуси қайта йўлга қўйилади. Лойиҳа доирасида Соғлом турмуш тарзи...

Больше похожих статей