-8.1 C
Узбекистан
Пятница, 23 января, 2026

Iteca Exhibitions 2025-йил учун якуний сарҳисоб қилди ва янги кўргазма мавсумини очмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистондаги халқаро кўргазмалар ва анжуманларнинг етакчи ташкилотчиси бўлган Iteca Exhibitions ўзининг 31-кўргазма мавсумига қадам қўймоқда.
2025-йил натижалари компаниянинг мамлакат иқтисодиёти ва бизнес муҳитини ривожлантиришга қўшган амалий ҳиссасини аниқ тасдиқлади, бу унинг «Iteca Exhibitions Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси билан фахрланади!» шиорига содиқлигини акс эттиради. Буни ўтган мавсумнинг якуний рақамлари ҳам кўрсатиб турибди: 20 та халқаро кўргазма, тўртта нуфузли форум ва 36 та тематик семинар ўтказилди. Тадбирларда 55 мамлакатдан 4 311 та компания ва бренд, 251 та спикер ва модератор ҳамда 3 957 та делегат иштирок этди. Ташрифларнинг умумий сони 75 мамлакатдан 101 160 кишини ташкил этди, бу компаниянинг кўргазма лойиҳаларининг кўлами ва халқаро миқёсда юқори даражада танилганини тасдиқлайди.
2026-йилда Iteca Exhibitions иштирокчи мамлакатлар географиясини, кўргазма мавзуларини кенгайтириш ва янгиланган тадбирлар календарини тақдим этиш орқали фаолиятининг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда. Классик кўргазма мавсуми модели бизнесни ривожлантириш ва бизнес алоқаларини мустаҳкамлашга, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва асосий иқтисодий тармоқларни ривожлантиришга қаратилган янги форматлар, форумлар ва қайта ишга туширилган лойиҳалар билан тўлдирилади. Иккита майдонда — «Ўзэкспомарказ» МКК ва CAEx Uzbekistan’да 22 та халқаро кўргазма ва 5 та анжуман ўтказиш режалаштирилган.
Бу йил тўртта кўргазма ўзининг юбилейларини нишонламоқда: TIHE (Соғлиқни сақлаш) — 30 йил, UzFood (Озиқ-овқат саноати) — 25 йил, MiningMetals Uzbekistan (Тоғ’-кон иши ва металлургия) — 20 йил, E-TechExpo (Электроника ва инновацион технологиялар) — 5 йил.
Баҳорги кўргазма мавсумни мамлакатнинг етакчи қурилиш кўргазмаси — UzBuild очади. Кўргазма Ўзбекистон қурилиш ва интерьер ҳафталиги доирасида «Ўзэкспомарказ» МККда бўлиб ўтади. Ҳафталик тадбирлари, шунингдек, ихтисослаштирилган BuildTech бўлими (қурилиш техникаси ва технологиялари) ва Халқаро қурилиш саноати анжумани — ICCI’ни ўз ичига олади.
Баҳорги мавсумни AgroWorld Uzbekistan, UzFood, O’ZuPACK, WoodTech & MebelExpo Uzbekistan халқаро кўргазмалари шу майдонда давом эттиради.
2026-йилги кўргазма мавсумининг дебют тадбири AgroWorld Uzbekistan кўргазмаси билан бир вақтда ўтказиладиган Халқаро сув форуми — Tashkent Water Week 2026 бўлади. Форум Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан, Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар компанияси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Прогрессив ислоҳотлар маркази кўмагида ташкил этилмоқда. Форум тажриба алмашиш, инновацион ёндашувларни муҳокама қилиш ва сув ресурсларини қўшма бошқариш стратегияларини ишлаб чиқиш учун ноёб имконият яратади.
Тиббиёт ва гўзаллик саноатидаги халқаро кўргазмалар яна бир бор «Гўзаллик ва соғлиқ синергияси» шиори остида ўтказилади — бу TIHE, PharmExpo Central Asia, Stomatology Uzbekistan, Beauty Uzbekistan / BeautyDerma Central Asia кўргазмалари. Сўнгра OGU, Power Uzbekistan ва GETCA каби йирик халқаро кўргазмалар, шунингдек, нефть-газ ва энергетика анжуманлари бирлаштирган Uzbekistan Energy Week доирасида бўлиб ўтади. Барча тадбирлар CAEx Uzbekistan кўргазма мажмуасида бўлиб ўтади.
Баҳорги мавсум «Ўзэкспомарказ» МККда бўлиб ўтадиган «TextileExpo Uzbekistan Баҳор» кўргазмаси билан якунланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2025-йил якунлари бўйича Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги тенденциялар

Йил якунларига кўра, кўчмас мулк бозори фаолликнинг ошиши ҳамда ҳудудлар ва сегментлар кесимида динамиканинг хилма-хиллигини кўрсатмоқда. Иқтисодий тадқиқотлар ва...

Больше похожих статей

×