Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси рақамлаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,740участниковПодписаться
- Advertisement -

«Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (11-сон) 2026 йил 20 январь куни қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот тизимидаги «Маъмурий амалиёт» модули масъул вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.

2026 йил 1 февралдан бошлаб умумий вазни 44 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари, кон, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксилар ҳамда «антиквар» автомототранспортлар учун алоҳида серияли давлат рақам белгилари жорий этилади.

Шунингдек, ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланади ҳамда бундай транспортлар давлат рўйхатидан чиқарилади.

Қарор билан автомототранспортни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида мулкдор манзилини кўрсатиш талаби бекор қилинди. Энди транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда зарур ҳужжатлар ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Умид Шодиев БААда Ўзбекистон элчиси сифатида иш бошлади

Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Умид Шодиев Амирликлар ташқи ишлар вазири ўринбосарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини...

Больше похожих статей