- Advertisement -
Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради. Таниқли пульмонолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими Убайдуллаев Абдулла Муҳаррамович 91 ёшида оламдан ўтди.
Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Абдулла Убайдуллаевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади деб Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси хабар берди.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига Ўзбекистон Янгилликлари нашри номидан ҳамдардлик билдирилди.

