-0.5 C
Узбекистан
Четверг, 12 февраля, 2026

Ўзбекистонда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини кучайтиришга қаратилган янги талаблар жорий этилaди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини кучайтиришга қаратилган янги талаблар жорий этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 17-ноябр 2025-йилдаги  қарорига мувофиқ, қурилиш соҳасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича бир қатор янгиликлар амалга оширилади.

Қарорга кўра, 2025-йил 1-декабрдан бошлаб, лойиҳалаш жараёнида минтақавий акселерограммалар базасига таянилган ҳолда зилзила кучини баҳолаш амалиёти қўлланилади. Бу қурилаётган объектларнинг сейсмик вазиятга мос равишда лойиҳалаштирилишини таъминлайди.

2027-йил 1-октябрга қадар MSK-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балл кузатиладиган сейсмик фаол ҳудудларда махсус сейсмик ҳимоя ускуналаридан фойдаланган ҳолда лойиҳалаштириш устуворлиги белгилаб бериладиган объектлар рўйхати тасдиқланади.

2026-йил 1-февралдан бир қатор ўзгаришлар кучга киради, жумладан:

— 2022-йил 15-октябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бериладиган зилзилабардошликка доир илмий хулоса учун ундириладиган тўлов 50 фоизга камайтирилади;

— бир хил серияли объектларга илмий хулоса фақат бир маротаба тўлов асосида берилади, шу турдаги қолган объектлар лойиҳаси учун бепул хулоса тақдим этилади.

Шунингдек, зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига интеграция қилинади, бу жараёнлар назоратни яхшилаш ва маълумот алмашинувини осонлаштиришга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Новза атрофидаги савдо мажмуасининг ёнғинини бартараф этилди

Тошкент шаҳрининг “Новза” метро бекати яқинида жойлашган савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига...

Больше похожих статей

×