Тошкент аэропортида учиб келувчилар залида E-Gate тизими жорий этилди

0
11

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келувчилар залида автоматлаштирилган паспорт назорати тизими — E-Gate ишга туширилди. Янги зона Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун мўлжалланган саккизта электрон йўлак билан жиҳозланган. Энди йўловчининг ўз биометрик паспортини сканерга қўйиши ва юзни таниш жараёнидан ўтиши кифоя. Шахс аниқлангандан сўнг турникет автоматик равишда очилади. Бутун жараён бор-йўғи 15–20 сония вақт олади.

E-Gate тизими илк бор 2023 йилда Тошкент аэропортининг халқаро терминалидаги учиб кетиш залида жорий этилган эди. Янги қисм фаолиятга тушиши билан пойтахт аэропортидаги автоматлаштирилган назорат йўлаклари сони 20 тага етди.

Аэропорт маъмурияти маълумотига кўра, E-Gate технологиясининг жорий этилиши паспорт назоратидан ўтиш вақтини қисқартириш, назорат пунктларининг ўтказувчанлигини ошириш ва йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш имконини бермоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь