17.5 C
Узбекистан
Четверг, 13 ноября, 2025

ОТБ Ўзбекистонда молиявий хизматлардан кенг фойдаланишни ва микромолия секторини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг молиявий хизматлардан етарлича фойдаланолмаётган микро, кичик ва ўрта корхоналарни (МКЎК), айниқса аёллар раҳбарлигидаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатда микромолия секторини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 300 миллион АҚШ доллари миқдорида сиёсатга асосланган қарзни маъқуллади. Ушбу маблағнинг 100 миллион АҚШ доллари имтиёзли шартларда тақдим этилади.

2-кичик дастур инклюзив молиялаштириш учун ҳуқуқий ва институционал асос яратишга қаратилган 1-кичик дастурда бошланган ислоҳотларни чуқурлаштиради ва кенгайтиради. Ушбу ислоҳотлар қаторига микрокредитлар лимитини ошириш, микромолиялаштириш қоидаларини такомиллаштириш, Аёл тадбиркорларни молиялаштириш халқаро кодексига қўшилиш ва Ислом микромолиялаштириш учун норматив базани ишлаб чиқиш киради.

«ОТБ Ўзбекистоннинг янада инклюзив ва бозорга йўналтирилган молиявий тизимга ўтишини қўллаб-қувватлашдан фахрланади», — деди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая. «Ушбу дастур ўзини ўзи банд қилган шахслар ва микро тадбиркорлар учун молиялаштириш имкониятларини очади, гендер тенглигини рағбатлантиради ва молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиради».

2-кичик дастур доирасида масъулиятли кредитлаш бўйича кўрсатмаларни янгилаш, «ҳозир сотиб олинг, кейин тўланг» каби янги молиявий хизматларни тартибга солиш ва рақамли молиявий назоратни кучайтириш орқали истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган янги сиёсат чоралари жорий этилди. Шунингдек, молия секторида гендер тенглиги сиёсатини қўллаб-қувватлаш, молиялаштиришда гендер квоталарини белгилаш ва жинс бўйича ажратилган маълумотлар асосида ҳисобот бериш орқали гендерга йўналтирилган ислоҳотлар кенгайтирилди.

Дастур доирасида 2021–2023 йиллар учун Миллий молиявий инклюзивлик стратегияси баҳоланди. Унга кўра, катта ёшдаги аҳолининг 60 фоизи расмий молия муассасаларида ҳисоб рақамига эга. Бу кўрсаткич рақамли молиявий хизматларнинг тез суръатда кенгайиши туфайли ошган.

Дастурнинг яна бир муҳим элементи — микромолия секторини таркибий трансформация қилиш. Бу депозит қабул қилувчи микромолия банкларини ташкил этиш орқали амалга оширилади. Молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида хавфларни баҳолашга асосланган норматив-ҳуқуқий ва назорат базаси жорий этилмоқда. Ҳозиргача бундай банкларни ташкил этиш учун иккита дастлабки лицензия берилди.

Дастур техник кўмак билан ҳам қўллаб-қувватланади, бу институционал салоҳиятни ошириш ва ислоҳотларнинг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. 2-кичик дастур 2025–2027 йилларга мўлжалланган 3-кичик дастурни ўз ичига олган кенгроқ дастурий ёндашувнинг бир қисми бўлиб, у амалга ошириш салоҳиятини ва институционал инфратузилмани янада мустаҳкамлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ инсон ҳуқуқларини судда ва ҳибсга олиш жараёнида самарали ҳимоя қилиш бўйича халқаро тажриба билан ўртоқлашмоқда

Ички ишлар органи ходими, прокурор, судья ва адвокат ўртасида қандай умумийлик бор? Уларнинг барчаси қонун устуворлигини таъминлаши ва инсон...

Больше похожих статей

×