21.5 C
Узбекистан
Четверг, 29 мая, 2025

Наманганда “Nexia-3” ёниб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,590участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 25 май куни Наманган вилоятида “Nexia-3” автомашинаси дарахтга урилиб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа 25 май куни соат 20:49ларда Наманган шаҳар “ аср” МФЙ ҳудудидан ўтган “4Р-112” автомобиль йўлининг 87 км.да юз берган.

Шу йўналишда “Nexia-3” автомашинасида ҳаракатланган Наманган шаҳар “Алпомиш” МФЙ хонадонларнинг бирида яшайдиган 2006 йилда туғилган фуқаро машина бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетган. Ва арча дарахтига урилган.

Сўнг машинада ёнғин юзага келган. Бунинг ортидан эса машина бошқарувида бўлган фуқаро ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, ҳолат бўйича кечки соат 21-03 да ёнғин қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, соат 21-05 да ёнғин қутқарувчи ва фуқаролар томонидан бартараф этилган.

ЙТҲ оқибатида, автомашина тўлиқ ёниб зарарланган ҳамда ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жавоҳир Синдаров Швециядаги нуфузли турнир чемпионига айланди

Швециянинг Мальмё шаҳрида ўтказилган йирик халқаро шахмат турнири ўз якунига етди. Айлана тизимида бўлиб ўтган мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини...

Больше похожих статей

×