Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг 2025 йил 24 апрелда “Вилоят ҳудудларида сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорда “Фарғона сувтаъминот” МЧЖ раҳбарининг вилоят ҳудудларида сув таъминоти ва оқова сув ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш юзасидан тегишли хати, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг хулосаси инобатга олинган.
Унга кўра, 1 майдан бошлаб нархлар қуйидагича бўлади:
Бир метр куб ичимлик суви нархи:
аҳоли учун — 3448 сўм (амалда — 2128 сўм);
бюджет ва бошқа ташкилотлар учун — 6944 сўм (3350 сўм).
Оқова суви хизматига:
аҳоли учун — 728 сўм (амалда — 504 сўм);
бюджет ва бошқа ташкилотлар учун — 1736 сўм (870 сўм).
Бунда, ушбу нархлар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда келтирилган.