14.4 C
Узбекистан
Суббота, 19 апреля, 2025

Тошкент шаҳрида уйлар ижараси: 1 ва 2 хонали турар жойларнинг ижара нархлари тезроқ арзонлашмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,440участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

2025-йилнинг январь-март ойларида пойтахтда 1, 2 ва 3 хонали турар жойларнинг ўртача ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашган бўлса, 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган «люкс» тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси.
2025-йилнинг март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари 2024-йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди:

  • 1 хонали: $296 (ўтган йилнинг март ойидагига ($356) нисбатан -16.6%);
  • 2 хонали: $379 (ўтган йилнинг март ойидагига ($396) нисбатан -4.6%);
  • 3 хонали: $454 (ўтган йилнинг март ойидагига ($467) нисбатан -2.9%)
  • 4 хонали: $521 (ўтган йилнинг март ойидагига ($538) нисбатан -4.7%).

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган
нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели тумани (1 хонали — $297, 2 хонали – $373, 3 хонали – $432, 4 хонали — $443);
  • Олмазор тумани (1 хонали – $287, 2 хонали – $347, 3 хонали – $408, 4 хонали – $474).
    нисбатан қиммат ижара нархлари:
  • Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $345, 2 хонали – $462, 3 хонали – $582, 4 хонали – $617);
  • Яккасарой тумани (1 хонали – $381, 2 хонали – $528, 3 хонали – $616, 4 хонали – $700).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси.
Жорий йилнинг март ойида тўлиқ таъмирланган 1, 2 ва 3 хонали турар жойлар учун ижара нархлари ҳам ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан арзонлашди:

  • 1 хонали: $411 (ўтган йилнинг март ойидагига ($472) нисбатан -13,1%);
  • 2 хонали: $547 (ўтган йилнинг март ойидагига ($644) нисбатан -15,0%);
  • 3 хонали: $728 (ўтган йилнинг март ойидагига ($788) нисбатан -8.5%);
    Мазкур даврда 4 хонали уйларнинг ижара нархи $957 ни (ўтган йилнинг март ойида — $909) ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 3,1 фоиз қимматлашди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган
нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели тумани (1 хонали – $327, 2 хонали – $417, 3 хонали – $513, 4 хонали – $641);
  • Учтепа тумани (1 хонали – $386, 2 хонали – $450, 3 хонали – $534, 4 хонали – $625).
    нисбатан қиммат ижара нархлари:
  • Миробод тумани (1 хонали – $484, 2 хонали – $731, 3 хонали – $1027, 4 хонали – $1328);
  • Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $521, 2 хонали – $732, 3 хонали – $1093, 4 хонали – $1381).

Ижара нархлари olx.uz (https://www.olx.uz/) платформасидан веб-скрепинг (web scraping) орқали олинган очиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Бунда 2025-йилнинг февраль ойи учун 37,5 мингта ва март ойи учун 39,4 мингта, 2024-йилнинг март ойи учун 52,2 мингта маълумотдан фойдаланилди. Ҳар учта давр учун таҳлиллар нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташланганидан кейин амалга оширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев: Тушумни кўпайтириш солиқ ставкасини ошириш ҳисобидан бўлмаслиги керак

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг мамлакатимиз соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор...

Больше похожих статей

×