35.1 C
Узбекистан
Среда, 4 июня, 2025

Туркияда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,610участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркияда 2027 йил ноябрь ойида муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда парламентнинг рақамли оммавий ахборот воситалари қўмитаси раҳбари Ҳусайн Яйманга таяниб, Дуня Газетеси хабар берди.

Эрдўғон 23 февраль куни ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси раҳбари лавозимига қайта сайланди. У партия қурултойида сўзлаган нутқида унга билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирди.

Сиёсатчига кўра, фракция 23,5 йил ичида ҳеч қачон Туркияни ҳам, халқни ҳам хафа қилмаган ва бундан кейин ҳам бундай қилмайди. Бундан олдин Эрдўғон 2028 йилда мамлакатда президентлик ва парламент сайловлари ўтказилгандан сўнг “янги Туркия ва Истанбулни” барпо этишини маълум қилган эди.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2014 йилдан буён Туркия президенти бўлиб келмоқда. Бунгача у 2003 йилдан буён мамлакат бош вазири бўлган. 2023 йилги сайловларда у 52,14 фоиз овоз тўплади. Рақиби, мухолифатдан ягона номзод Кемал Қиличдарўғли эса 47,86 фоиз овоз олган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тарифларни эркинлаштириш орқали энергия ресурслардан оқилона фойдаланиш ва самарадорлигини ошириш

Тошкент, 2025 йил, июнь. Ўсиб бораётган талабни ҳисобга олган ҳолда барқарор бозор механизмларини яратиш ва инвестицияларни жалб этишга қаратилган...

Больше похожих статей

×