28.3 C
Узбекистан
Пятница, 22 августа, 2025

АҚШ осмонида 2 самолёт тўқнашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,720участниковПодписаться
- Advertisement -

19 февраль куни АҚШнинг Аризона штати жанубида иккита кичик самолётнинг тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Америка овози” хабар берди.

Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши маълумотларига кўра, ҳар бир самолёт бортида икки киши бўлган. Тўқнашув Туксон шаҳри яқинидаги Марана минтақавий аэропорти яқинида содир бўлган.

Тўқнашувдан сўнг Cessna 172 хавфсиз қўнишга муваффақ бўлди,  Lancair 360 MK II эса учиш-қўниш йўлаги яқинида ерга қулаб тушди ва ёниб кетди.

Ҳалок бўлганларнинг икки нафари самолётлардан бирида бўлган, бироқ Марана полицияси гап қайси бири ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

Шу билан бирга, Cessna’га тегишли бўлган AeroGuard парвоз мактаби унинг икки учувчиси жабрланмаганини маълум қилди.

“Самолётларнинг ҳеч бири Марана аэропортида жойлашган эмас. Ўт ўчирувчилар тезда ёнғинни ўчиришди”, деб таъкидлади шаҳар маъмурияти.

AeroGuard матбуот котиби Метт Паничас воқеа тафсилотларини изоҳлашдан бош тортди, бироқ компания тергов билан ҳамкорлик қилаётганини айтди.

“Ушбу фожиада икки кишининг ҳалок бўлганидан чуқур қайғудамиз. Биз уларнинг оилалари ва дўстларига ҳамдардлик билдирамиз”, дейди у.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғонада автомобиль вояга етмаган болани уриб юборди

2025 йил 16 август куни соат 16:30 ларда Фарғона вилояти Бувайда туманининг “Деҳқонобод” маҳалласида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 1992...

Больше похожих статей

×