1 C
Узбекистан
Пятница, 31 января, 2025

Давлат энди рецептсиз сотиладиган дори-дармонлар нархини тартибга солмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади. Бу ҳақда “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонида белгиланди.

2017 йилдан буён четдан олиб келинадиган ва мамлакат ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари воситачилар сонидан қатъи назар улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама белгиланган. Чакана савдода эса, улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилади.

Эндиликда 15−20 фоизлик устама фақат рецепт асосида бериладиган дорилар учун  қоладиган бўлди. 

Бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини ишлаб чиқаришда ушбу дори воситаларининг барчасига нисбатан энг паст референт нарх қўлланади.

Фармон билан, шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари саноатини ривожлантириш, шу жумладан, бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ушбу йўналишдаги соҳа корхоналарига илғор хорижий амалиёт ва стандартларни татбиқ этишга кўмаклашиш;
  • маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш;
  • фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш.

2025 йил якунигача Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг лабораторияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки квалификация (prequalification) тартибидан ўтказилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Uzbekistan Airways” АЖ 2024-йил якунларини сарҳисоб қилиб, авиакомпания ташкил этилганининг 33 йиллигини нишонламоқда

Тошкент, 28-январ 2025й.“Uzbekistan Airways” АЖ ўзининг 30 йилдан ортиқ тарихи давомида Марказий Осиёнинг етакчи авиакомпаниялари орасида мустаҳкам ўрин эгаллади....

Больше похожих статей

×