- Advertisement -
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми барча ҳаракат иштирокчилари учун ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳудудда йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли КҲАЙнинг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош йўл қисми 5 ноябрдан 5 декабргача хизмат кўрсатмайди.
Ҳокимлик ноқулайлик учун узр сўраб, муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилмоқда.