3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Қонунни билмаслик жавобгарликдан Озод қилмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида: “Фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур этказмасликлари шарт”, деб кўрсатилган. Кўриниб турибдики, жаҳондаги қатор ривожланган мамлакатлар каби Ўзбекистонда хам инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини та’минлаш давлат томонидан кафолатланган.

Бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликларига ҳамда жамият ва давлат манфатларига зарар этказиш холатлари кузатилмоқда. Шуни алоҳида та’кидлаб ўтиш жоизки, қабул қилинган қарорлар ижроси бажарилмаслиги оқибатида жамиятимизда бир қатор ижтимоий жиҳатдан зарарли иллатларнинг такрорланиши натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари поймол этилиб, натижада бир қанча фуқаролар жабрланувчига айланиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Масалан, маълум бир жабрланувчининг қарзини қайтариб беришга мажбур этиш мақсадида бировнинг мулкини ўзбошимчалик билан тортиб олиш миллий қонунчилигимиздаги талабларга зид келишини англаш қийин эмас, зеро кишининг қонунни билмаслиги унинг жавобгарликдан озод қилинишига сабаб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан буён жамиятимизда кенг демократлаштириш ишлари жадаллаштириб, кучли фуқаролик жамиятини яратиш сари интилмоқда экан, охирги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ўз ҳақ-ҳуқуқларини ўзбошимчалик билан амалга ошириш оқибатида маъмурий ва жиноят қонунчилиги талаблари бузилишига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 200-моддасида назарда тутилган, Ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга ошириши ҳисобланиб, бунда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган ҳуқуқбузар бир йил давомида фуқаролик ҳуқуқлари ёки қонуний манфатлари, шунингдек давлат ва жамоат манфатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён этказилса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддаси билан жавобгарликка тортилади. Мазкур моддага кўра, шу қилмишни амалга оширган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Биргина Тошкент шаҳар Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими мисолида жорий йилнинг 10 ойи даъвомида фуқароларимиз ўз ҳуқуқларини этарли даражада билмасликлари оқибатида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 200-моддасида назарда тутилган, Ўзбошимчалик билан боғлиқ бўлган 8 та хуқуқбузарлик холатлари хамда Жиноят Кодексининг 229-моддасида назарда тутилган, Ўзбошимчалик билан боғлиқ холат бўйича 6 та жиноят иши қўзғатилиб тергов харакатлари олиб борилган. Тергов харакатлари жараёнида фуқаролар қилган жиноятларини англаб этган холда ўз айибларига иқрор эканликларини маълум қилишган. Бундан ташқари фуқароларга қонун барчага баробарлигини, жиноят учун жазо муқаррарлиги такидлаб ўтилиб, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунга мувофиқ, ҳар қандай фуқаро ўз ҳуқуқлари бузилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги. Ушбу қонун талабларига кўра, фуқаролар ариза, шикоят ва таклиф орқали ўз мурожаатларини ёзма, оғзаки ва электрон тартибда тегишли давлат органларига тақдим қилишлари мумкинлиги хақида хуқуқий тавсиялар берилиб, уларнинг хуқуқий онгларини ошириш мақсадида хар бир тергов идораси ходимлари томонидан ойига тўрт маротаба махалла фуқаролар йиғинлари, идора ва ташкилотларда жиноятларни олдини олиш юзасидан турли мавзуларда чиқишлар ва давра сухбатлари ўтказилиши йўлга қўйилган. Бу билан тергов идоралари ходимлари фуқароларни жиноят қурбонига айланишларини олдини олишга ўз хиссаларини қўшмоқдалар.  
Ҳозирги кунда фан-техника ривожланган даврда яшаётган эканмиз, технологик коммуникацион тизмнинг ривожи кишилик жамиятининг яна бир пағонага кўтарилишига сабабчи бўлганлигини э’тироф этиш зарур. Шундан келиб чиқиб, фуқароларимиз ҳам замон талабларига мос усулда ўзларининг қизиқтирган саволлари ва бошқа турдаги мурожаатларини электрон тартибда давлат органларига билдирадилар;  буни ҳукумат давлат порталига кирган ҳолда амалга оширадилар. Ушбу хукумат порталида фуқароларни қизиқтирган бошқа давлат органларининг ҳам электрон манзиллари рўйхати келтириб ўтилган.
Ҳурматли фуқаролар, сиз ҳозирги кунда ўзбошимчалик жиноятидан азият чекяпсизми, сизга тегишли бўлган мол-мулкингиз ёки бошқа турдаги ҳуқуқларингиз поймол бўлмоқдами-унда сиз ўрнатилган тартибда давлат органларига мурожаат этинг. Сизнинг мурожаатларингиз эътиборсиз қолдирилмасдан, қонуний тартибда кўриб чиқилади хамда бу ҳақда сизга ма’лум қилинади. Ўз ҳақ-ҳуқуқларингиз поймол бўлишига йўл қўйманг. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида та’кидлаб ўтилганидек, хар бир Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикасининг муҳофвзасидадир.     

Adabiyotlar ro‘yxati:

  1. O‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi “O‘zbekiston” nashriyoti.

2.O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat-protsessual kodeksi //URL:http//.lex.uz.

3.O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat Kodeksi //URL:http//.lex.uz.

4.O‘zbekiston Resublikasining Mamuriy Javobgarlik to‘g‘risidagi Kodeksi//URL//http:lex.uz.

Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими Ахборот Тахлил бўлинмаси катта суриштирувчиси майор Бегматов Жасур Абдинабиевич         

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×