Халқ Демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Сирдарё вилояти 37-сайлов округидан номзод Шоҳиста Намозова ўз тарғибот жамоаси билан ушбу округга қарашли Янгиер шаҳри ҳамда Ховос туманлари бозор ҳудудлари ҳамда бир қатор маҳаллаларда тарғибот тадбирларини олиб борди. Номзод ҳар аҳоли вакиллари билан яқиндан мулоқот қилар экан партиянинг ташаббуслари ҳамдадастурий мақсадлари инсон манфаатлари, ҳар бир инсон, ҳар бир оила ва бутун жамият фаровонлигига йўналтирилгани билан аҳамиятли эканини алоҳида таъкидлади.
Маълумки, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ижтимоий тенглик, ижтимоий адолат, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглиги, давлат масъуллиги ва бирдамлик ғоялари учун курашади. Шундан келиб чиқиб, кучли ижтимоий сиёсат юритишга қаратилган 150 га яқин таклиф ва ташаббуслар ҳар бир фуқаронинг турмуш шароити ва сифатини юқори даражага чиқариш ғояларига йўғрилган.
Айтиш керакки, аҳоли ўртасида истеъмол харажатларида кескин фарқ бўлишига, яъни табақаланишга йўл қўймаслик, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш қадриятларига содиқлик позициясини намоён этиб келаётган Халқ демократик партияси жойлардаги учрашув ва мулоқотларда сайловчиларни қизиқтирган барча саволларига жавоб қайтармоқда.
Шунингдек, номзодлар аҳолни фаолликка чақириб, 27 октябрь куни ўтиши кутилаётган мазмунан янги ва технологик сайловларнинг ҳар бир ҳамюртимиз ҳаётида тутган ўрни, аҳамияти хусусида фикрларини билдиряпти. Фаол ва ташаббускор, дастури ҳаётий ҳамда долзарб бўлган депутатликка номзодларни сайлаш сайловчиларнинг бурч ва масъулияти экани таъкидланмоқда.
Бундан ташқари, сайловчиларга аралаш сайлов тизими ва партиянинг янги Сайловолди дастурига оид турли шаклдаги тарқатма материаллари улашилмоқда.