Агентлик маълумотларига кўрa, 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 25,8 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602 нафарга ёки 2,4 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-август ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Тожикистон — 10 701 нафар, Россия — 6 032 нафар, Қирғиз Республикаси — 2 408 нафар, Туркия — 1 640 нафар, Жанубий Корея — 1 383 нафар, Қозоғистон — 1 102 нафар, Хитой — 507 нафар, Буюк Британия — 475 нафар, АҚШ — 355 нафар, БАА — 238 нафар ва бошқа давлатларга — 974 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида кетган.