Қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча қабул квоталари тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ–213-сон Фармонида қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча квота ажратилиши белгиланган.

Мазкур Фармон ижроси юзасидан Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни билан қорақалпоғистонлик ёшлар учун туманлар кесимида тармоқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, бакалавриат таълим йўналишларига базавий тўлов-контракт асосида 10 000 та қўшимча қабул параметри тасдиқланди. 

Бунда ажратилган қабул параметрларининг:

— Тошкент шаҳридаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти;

— Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти;

— вилоятлардаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

10 000 та қўшимча қабул параметри – кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилди.

Қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган қорақалпоғистонлик ёшлар тавсия этилганлик ҳолатини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

Шунингдек, олий таълим муассасаларига танлов қайдномалари етказилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017–2025 йилларда Ўзбекистон қоғоз саноати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон қоғоз саноатининг 2017–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади. Қоғоз саноати қайта ишлаш саноатининг...

Больше похожих статей