Жорий йилнинг 16 сентябр куни ижтимоий тармоқларда «Mercedes-Benz» русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалди.
«Toshshahartransxizmat»нинг маълум қилишича, носозлик 171-сонли «Бўзсув маркази – Чилонзор метроси» йўналишида ҳаракатланувчи автобусда содир бўлган.
Дастлабки маълумотга кўра, автобус Бунёдкор шох кўчасидан ҳаракатланиб бораётган вақтда, автобуснинг турбонадув қисмидаги носозлик сабабли тутун чиқариш қисми (глушитель)дан мой сизиб чиқиши оқибатида тутун чиққан.
Автобус ҳайдовчиси ушбу ҳолатни кўриб, соат 09:40да «7-автобус саройи» филиалининг навбатчи нозимасига ахборот берган ва автобус зудлик билан автобус саройига қайтарилган. Ҳозирда «7-автобус саройи» филиалининг техник мутахассислари томонидан автобуснинг техник носозлиги бартараф этилаётганлиги маълум қилинди.
9 сентябр куни ҳам Тошкентда 144-сонли автобуси тутаб кетган эди.