Россияда 56 ёшли ўзбекистонлик эркак жанжал оқибатида икки ватандошни пичоқлади. Купчинская кўчасида яшовчи ўзбекистонлик эркак ўзи билан бирга яшайдиган ҳамюртларини ўлдиришга уринди. Бу ҳақда Фонтанка хабар берди.
Жабрланувчилар Будапешт кўчасидаги 4-уйдан олиб кетилган. Гумонланувчи 56 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам ўша ердан топилган. Тергов маълумотларига кўра, у 47 ва 37 ёшли икки ҳамюрти билан тўққиз қаватли уйнинг ижара квартирасида бўлган ва бир кун аввал улар билан жанжаллашиб қолган.
Тахминларга кўра, у танишлари ухлаб қолганида пичоқ билан ҳужум қилган. Экспертиза хулосасига кўра, эркак танишларини камида 6 мартадан пичоқлаган. Гумонланувчи вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилиб, пичоқ мусодара қилинган.
Гумонланувчи ўз айбига иқрорлигини билдирган.