10 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Сурхондарёнинг бой туристик салоҳияти Малайзияда намойиш этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -
Жорий йилнинг 23-25 август кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган “AITEX” Осиё зиёрат туризми ва савдо кўргазмасида мамлакатимиздан Тошкент шаҳри, Бухоро, Хоразм, Самарқанд вилоятлари қаторида Сурхондарё воҳаси делегацияси ҳам фаол қатнашиб, ҳудуднинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотларини ўтказди деб хабар бермоқда ЎзА нашри.

Сурхондарё вилояти мамлакатимизнинг йирик сайёҳлик салоҳиятига эга қадимий ҳудудларидан бири. Жанубдаги воҳанинг ўтмишдан сақланиб қолган ноёб тарихий обидалари, археологик ёдгорликлари, мафтункор табиат манзаралари, миллий ҳунармандлиги сайёрамиз аҳлида катта қизиқиш уйғотиб келади.  

Ўтмишдан йирик илмий-маданий марказлардан бири бўлган Термиз, айниқса, IX асрда Мовароуннаҳрнинг энг катта ва кўркам шаҳарларидан бири сифатида машҳур бўлган. Шаҳарда илм-фан, маданият ва бошқа соҳалар ўз даврининг юксак даражасида ривожланган. IX-X асрларда қадимий бу гўшада бошқа илмлар қатори ҳадис ва тасаввуф илми тараққий эта бошлаган. Илм-фаннинг турли соҳалари, жумладан, ислом илмлари бўйича етишиб чиққан алломалар “ат-Термизий” нисбаси билан жаҳонга машҳур бўлган. Ана шундай буюк сиймолардан – Абу Исо Муҳаммад Термизий ва Ҳаким Термизийларнинг ҳаёти, илмий меросини ўрганиш ва муқаддас хоки қўйилган гўшаларни зиёрат қилишга интилиш ортиб бормоқда. Шунингдек, ислом дунёсига оид Олтинсой туманидаги Суфи Оллоёр, Муҳаммад Мавлоно Зохид, Денов туманидаги Аловуддин Аттор, Термиз шаҳридаги Кокилдор ота хонақоҳи, Султон Саодат мажмуалари йилдан-йилга хорижлик ва маҳаллий зиёратчилар билан гавжум бўлиб бораётир. Президентимиз ғояси билан Термиз шаҳрида ташкил этилган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази воҳада яшаб ўтган буюк алломаларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини янада чуқур ўрганиб, хорижлик исломшунос олимлар билан бирга бой илмий меросини тадқиқ этишга хизмат қилмоқда.  

Дунёнинг 50 га яқин давлатидан туризм соҳаси вакиллари иштирок этган кўргазмада Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари¬ –вилоят туризм бошқармаси бошлиғи Жўрабек Тўраев қадимий воҳанинг сайёҳлик ва зиёрат туризми салоҳияти, туристларга яратилаётган шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди.  

Кўргазма доирасида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромидин Гадоев мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар, туризм соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, зиёрат туризмини изчил ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароит яратиш юзасидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган тақдимотлар ўтказди.  

Мамлакатимиз учун ажратилган павильондан жой олган кўргазмамизни барча иштирокчилар катта қизиқиш билан томоша қилди, –дея Малайзиядан хабар қилди  вилоят ҳокими ўринбосари–¬вилоят туризм бошқармаси бошлиғи Жўрабек Тўраев. –Уларга нафақат, буюк аждодларимиз мангу қўним топган муқаддас қадамжолар, балки миллий ҳунармандлигимиз, гастрономик туризм ва ўтмишдан сақланиб қолган миллий қадриятларимиз, хушманзара табиат манзараларимиз ҳамда бошқа сайёҳлик салоҳиятимиз жуда манзур бўлди. Термизийлар ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ҳамда туристик йўналишларда меморандумлар имзоланди.  

Нуфузли кўргазма қатнашчилари, шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг тарихий ҳамда замонавий сайёҳлик марказлари, бой маданияти, бетакрор архитектураси ва санъати, миллий анъаналари билан яқиндан танишди.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×