Тошкентда Captivа ҳайдовчиси ИИО ходимини уриб, унга тан жароҳати етказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходимига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиш ҳолати акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 август тунги соат 02:00 ларда Бектемир туманидаги бозор ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган Бектемир тумани ИИО ФМБ ППХ инспектори сафдор Ж.Ражабов транспорт воситаси тўхтаб туриш тақиқланган жойга қўйилганлиги ҳолатини аниқлаган.

Ушбу транспорт воситаси бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит берганлиги сабабли Ж.Ражабов Сaptiva русумли автомашина эгасини чақиртирган ва транспорт воситасини олиб қўйишини сўраган. Бироқ, 1990 йилда туғилган фуқаро ИИО ходимининг қонуний талабини бажармасдан, унга фаол қаршилик кўрсатиб, сафдор Ж.Ражабовни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Япония Россияга 164 турдаги товарларни экспорт қилишни тақиқлади

Япония Россияга 164 турдаги товарлар, жумладан мотор мойи, литий-ионли аккумуляторлар ва электр асбобларни экспорт қилишни тақиқламоқда. Бу ҳақда мамлакат...

Больше похожих статей