8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистондаги 5 млн хонадоннинг деярли ярмида қарздорлик бор

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарздорлиги салкам 1 трлн сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Қарздорлик салкам 1 трлн сўмни ташкил қилмоқда, шундан 715,2 млрд сўми жисмоний шахслар, салкам 250 млрд сўм эса юридик истеъмолчиларга тўғри келмоқда. Аҳолининг дебитор қарздорлиги йил бошига нисбатан 41,5 млрд сўмга қисқарган. Жами истеъмолчи аҳоли, яъни хонадонлар 5 миллионта бўлса, шундан 2 млн 408 мингтаси, яъни 50 фоизга яқин истеъмолчида қарздорлик мавжуд», — деди «Ўзсувтаъминот» бошқарма бошлиғи Султонхўжа Дадабоев.

Айтилишича, жорий йилнинг ўтган даврида республика бўйича 22,4 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узиб қўйилган. Мазкур ҳолатларнинг 12,4 мингтаси, яъни энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Сув таъминоти ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ҳам энг кўп Тошкент шаҳри (1,4 мингта)да аниқланган. Бундай ҳолат Фарғона (1,3 мингта) ва Сирдарё (1,2 мингта) вилоятларида ҳам кузатилган. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қонунбузарликлар туфайли акциядорлик жамияти манфаатларига жами 68 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шундан бугунги кунгача 15 миллиард сўми ундирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×