Президент янги қонунни имзолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент «Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ҳужжатда таъкидланишича, амалиётда юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари учун банк ҳисобрақамларини очишда муаммолар мавжуд, чунки бунинг учун СТИР олиш талаб этилади.

Қонун билан Солиқ кодексига юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига СТИР бериш тўғрисида қўшимча киритилмоқда.

Бундан ташқари, «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонунга юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини адлия органларида ҳисобга қўйиш имкониятини назарда тутувчи ва ушбу тартибни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилашни назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маъмурий ҳуқуқ бўйича Евроосиё конгресси ташкил этилди

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Маъмурий судлов ва унинг қонун устуворлигини таъминлашдаги ўрни” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. Анжуманда турли давлатлар...

Больше похожих статей