8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенатнинг 55-ялпи мажлисида «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Бу ҳақда парламентнинг юқори палатаси хабар берди. 

Хусусан, зўравонлик туфайли жабрланган шахс ариза билан тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат этиши, махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун билан илк бор янги институт жорий қилинмоқда. Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда. Ушбу ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан ўттиз кун муддатгача берилади ва ваколатли давлат органи иштирокида жабрланувчига топширилади.

Агар таҳдид ҳали бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг аризасига кўра, жиноят ишлари бўйича суд томонидан бир йилгача узайтирилиши мумкин.

Қонунда жабрланувчига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсациясини талаб қилиш ҳуқуқи акс эттирилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зўравонликдан жабрланувчи, шунингдек ўзларига нисбатан зўравонлик содир этиш хавфи остида бўлган болаларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда зарур ҳолларда уларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирлар қўлланилишини таъминлаш бўйича вазифалар юклатилмоқда.

«Қонун билан ота-оналар масъулияти яна бир карра оширилмоқда. Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда», — дейилади Сенатда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×