Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида футболчи Mарлен Чобанов Миллий гвардия ходимига жароҳат етказди. Бу ҳақда Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 11 август куни Чилонзор тумани «Бунёдкор» стадионида «Бунёдкор» ва «Андижон» жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтган. Андижон футбол клуби аъзоси Mарлен Чобанов стадионнинг VIP бўлимида ўйинни томоша қилган.
Учрашув якунланганидан сўнг, соат 22:05 да футболчи VIP бўлими орқали ичкарига киришга уринган. Махсус рухсатномага (бейджик) эга бўлмаган футболчидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси унинг қаерга кетаётганини, чиқиш учун бошқа йўлакдан фойдаланиши зарурлигини айтган.
Бошқарманинг таъкидлашича, Чобанов ҳарбий хизматчининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.https://t.me/diasporauzb/200?embed=1
Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.