7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Кузда мазкур миқдор оширилиши ҳисобига тўлов нархи ҳам ошади.

Жорий йил 1 октябрдан Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилиб, 1 миллион 155 минг сўм этиб белгиланди.

Сафарбарлик чақирув резерви тўлов бадали бевосита меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баробарига тенг. Яъни 1 октябрдан бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов миқдори ҳозирги 7 миллион 350 минг сўмдан 8 миллион 85 минг сўмга оширилади.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, сафарбарлик чақирув резерви сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари хизматга олингандан кейин томонларнинг келишуви асосида, 1 йил мобайнида бирйўла ёки босқичма-босқич (бўлиб тўлаш орқали) амалга оширилиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×