28.5 C
Узбекистан
Суббота, 24 мая, 2025

Имом Термизий номидаги ислом институти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўрта махсус ислом таълим муассасасининг узвий давоми сифатида кўрилаётган Имом Термизий номидаги ислом институти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганини маълум қилди.

Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Термиз шаҳрида 2020/2021 ўқув йилидан ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, 2023/2024 ўқув йилида илк битирувчилар мазкур таълим муассасасини тамомлади.

Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.

Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024/2025 ўқув йили учун қабул эълон қилинган. Ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 14 августдан 20 августга (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қадар давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×