- Advertisement -
Тошкент шаҳри Учтепа туманида қидирувда бўлган 13 ёшли бола ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «UzAlert» (Ўзбекистон қидирув-қутқарув отряди) Instagram саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Н.Б. 7 август куни соат 18:00 да уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Маълумотларга кўра, боланинг жасадини Учтепа ҳокимлиги яқинида, канал бўйида балиқчи топиб олган.