10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

ЖССТ хавфли бактерия ва вируслар рўйхатини янгилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти навбатдаги пандемияни келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус ва бактериялар рўйхатини янгилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Бунинг учун 50 дан ортиқ мамлакатнинг 200 нафардан зиёд олимлари иштирокида 1652 патогенни қамраб олувчи 28 вирус ва битта асосий бактерия гуруҳига доир маълумотларни ўрганишга қаратилган тадқиқот натижаларига таянилди. 

Шу тариқа янгиланган рўйхатдан 30 та устувор патоген жой олди. Улар сафига А гуруҳига мансуб грипп вируслари, денге иситмаси ва маймун чечаги (mpox) киритилди.

2017 ва 2018 йилларда глобал пандемияга сабаб бўлувчи патогенлар рўйхатидан атиги ўнга яқин вирус ва бактериялар ўрин олганини ҳисобга олсак, “Х касаллиги”ни юзага чиқариши мумкин бўлган эҳтимолий хавф омиллари йил сайин ортаётгани маълум бўлади.

Хўш, бу рўйхат нима учун керак?

Экспертлар фикрича, ушбу манбадан инфекцияларга қарши янада самарали вакцина ҳамда препаратлар яратиш, соғлиқни сақлаш соҳасига доир зарур чора-тадбирлар ҳамда стратегияларни ишлаб чиқишда фойдаланилади. 

Яъни устувор патогенлар рўйхати инсоният саломатлигини асраш йўлида профилактик чоралар вазифасини ўтайди. 

 Эслатиб ўтамиз, ўтган ой ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Ушбу прогноз учун баъзи минтақаларда парранда гриппи эпидемиясининг кутилмаганда авж олиши сабаб бўлганди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×