“Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-104-сон, 23.07.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра:
РЕКЛАМА
Получить прайс лист на Канализационные насосные станции!
Получить бесплатную консультацию или расчет. Мы свяжемся с Вами в течении дня!
— 2024–2026 йилларда Бухоро ва Наманган вилоятларида биттадан ҳамда Тошкент шаҳрида иккита заргарлик марказлари ташкил этилади;
-заргарлик марказларида тадбиркорлик субъектлари учун зарур инфратузилма яратилади;
-2025 йил якунигача қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари 1 миллиард АҚШ долларига ва экспорт кўрсаткичи 100 миллион АҚШ долларига етказилади.
2025 йил 1 январгача заргарлик марказларини ташкил этиш учун давлат кўчмас мулк объектларини яхлит мулк сифатида ёки лотлар (қисмлар ва хоналар)га бўлган ҳолда тадбиркорлик субъектлари ва тижорат банкларига узоқ муддатли ижарага ёки мулк ҳуқуқи асосида, қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилиш чоралари кўрилади.
Фармонга мувофиқ ташкил этиладиган заргарлик марказларидаги ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни кечиктириб тўлаш шарти билан сотишда:
90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – фоиз ҳисобланмайди;
91-кундан бошлаб 180-кунгача амалга оширилган тўловлар қисмига – йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади.
мувофиқ, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” АЖ томонидан узлуксиз равишда зарур миқдордаги қимматбаҳо металлар билан таъминланади.
2024 йил 1 сентябрдан:
-“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган аффинаж корхоналарига “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” АЖдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида 100 фоиз олдиндан тўлов шартларида қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни қулай бўлган шакл ва миқдорларга келтирган ҳолда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга сотиш ҳуқуқи берилади;
— заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ўзлари ясаган ярим тайёр заргарлик буюмларини бошқа заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга реализация қилишга рухсат этилади.
2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябргача:
-заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотларини импорт қилишда махсус турдаги товарлар импорти учун лицензия олиш талаби бекор қилинади;
-Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ва заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотлари божхона божидан озод этилади.
2024 йил 1 августдан хорижий кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқиладиган тайёр заргарлик буюмларини “вақтинча олиб чиқиш” божхона режимига жойлаштиришда йиғим БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида ундирилади.

— белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда заргарлик соҳасида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари божхона божидан озод этилади;
“Uzbek Jewellery Fair” халқаро кўргазма савдоси доирасида Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан республика ҳудудига вақтинча олиб кириладиган ҳамда кейинчалик қайтариб олиб чиқиладиган заргарлик буюмларига нисбатан божхона ҳужжатларини расмийлаштиришда божхона йиғимлари ундирилмайди.