9.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистонда МЧЖ ташкил этишда таъсис шартномасини тузиш талаби бекор қилинмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида  Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Ялпи мажлисда Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев томонидан қонун лойиҳасида назарада тутилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида депутатларга маълумот берилди.

Қайд этилишича, Қонун лойиҳаси билан Фуқаролик ва Солиқ кодексларига, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Тўловга қобилияцизлик тўғрисида”ги бир қатор қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жумладан, давлат унитар корхонаси, унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шакллари бекор қилинмоқда.

Шунингдек, Фуқаролик кодексида корпоратив шартнома, консорсиум, консорсиум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомларини белгилаш, масъулияти чекланган жамиятларни ташкил этишда таъсис шартномасини тузиш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×